Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек қизларини Туркияга сотиш билан шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
13.10.2018 13:05,  
7

Навоий вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Д. Г. Туркиядаги Дилноза исмли таниши билан жиноий тил бириктириб, Навоий вилоятидан қиз ва жувонларни Истанбул шаҳрига жўнатиб турган. У Хатирчи тумани, «Қорача» МФЙ яшовчи, 1988 йилда туғилган Х.Ч. ҳамда Навоий шаҳрилик 1991 йилда туғилган Ю. Р.ни Дилнозадан олган авиачипта билан Тошкент халқаро аэропорти орқали жўнатмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Г.га нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Фуқаро Д.Г.га 2016 йил Жиноят Кодексининг 223-моддаси 2-қисми билан судланиб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, 2017 йил жазонинг ўтолмай қолган қисми ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган эди. Бағрикенгликдан тегишли хулоса чиқармаган Д.Г. энди ўз қилмишидан пушаймон бўлиши учун етарли муддатни олиши аниқ«, — дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан