Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликларнинг сони 33 миллиондан ошди
13.10.2018 20:01,  
3

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 октябрь ҳолатига 33085,2 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 428,5 минг кишига ёки 1,3 фоизга ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди. 

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16728,2 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони 16357,0 минг кишини (49,4 фоиз) ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2018 йил 1 октябрь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3777,8 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоизни) ва Фарғона вилоятида 3665,6 минг кишини (11,1 фоиз), аксинча энг кам аҳоли сони Сирдарё вилоятида 825,8 минг кишини (2,5 фоиз) ва Навоий вилоятида 969,7 минг кишини (2,9 фоиз) ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида 2,2фоизни, Самарқанд вилоятида 2,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 2,0 фоизни, Жиззах ва Наманган вилоятларида 1,9 фоизни ва Тошкент шаҳрида 1,8 фоизни, аксинча энг кам ўсиш суръати Тошкент вилоятида 1,2 фоизни ва Қорақалпоғистон Республикасида 1,4 фоизни ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан