Ўзбекистонда ойлик маошлар, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади

13.10.2018 | Иқтисод | 6786

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Жумладан, энг кам:

  • иш ҳақи — ойига 202730 сўм (ҳозирда — 184300 сўм);
  • ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396500сўм (360460);
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243300 сўм (221190) миқдорида белгиланди.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга иш ҳақининг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорларини энг кам иш ҳақига мувофиқ ошириш тавсия этилди.

Бунга қадар энг кам иш ҳақи 2018 йил 15 июлда ўртача 7 фоизга оширилган эди.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси сентябрда товар ва хизматлар нархлари ўртача 1,8 фоизга, йил бошидан эса 8,1 фоизга оширилганини хабар қилган эди.