Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Анқарадаги АҚШ элчихонаси жойлашган кўчага энг машҳур америкалик мусулмоннинг номи берилди
14.10.2018 13:04,  
1

Туркия  пойтахтида АҚШнинг янги қурилган элчихонаси жойлашган кўчага мусулмонлар ва қора танлилар ҳимоячиси - Малкольм Икс номи қўйилди, деб хабар қилмоқда “Анадолу” агентлиги.

"Анқара шаҳри ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Чуқуромбор маҳалласидаги 1478-кўчани Малкольм Икс кўчаси деб ўзгартиришга қарор қилинган", - дейилган хабарда.

Бироз олдин, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон: “Малкольм Икснинг исмини Анқарада жонланади”, деган эди.

АҚШлик Малкольм Икс (аслида Литтл) мусулмонлар етакчиси, сиёсатчи ва қора танлилар ҳуқуқларининг ҳимоячиси эди. У АҚШ тарихидаги энг машҳур афроамерикаликлардан бири ҳисобланади. 1965 йилнинг 21 февралида Нью-Йоркда отиб ўлдирилган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Анқарадаги Россия элчихонаси жойлашган кўчанинг номи ҳам ўзгартирилган эди. Унга Анқарада фожеали қурбон бўлган Россия элчиси - Андрей Карлов номи берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан