МДҲ мамлакатлари орасида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда

14.10.2018 | Иқтисод | 2778

2018 йилнинг январь – сентябрь ойларида МДҲ мамлакатлари орасида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда, деб хабар қилмоқда Naviny ахборот агентлиги БелаПАН статистик таҳлилий маълумотларига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, МДҲ мамлакатлари орасида 2018 йилнинг 9 ойида истеъмол нархлари ўсиши миқдори қуйидагича бўлган:

Ўзбекистон - 8,1 фоиз, Украина – 5,6 фоиз, Тожикистон, 3,8 %, Беларус – 3,7 фоиз, Эстония - 3,6 фоиз, Қозоғистон - 3,3 фоиз, Россия - 2,5 фоиз, Латвия - 2,4 фоиз, Литва – 2 фоиз, Грузия - 0,1 фоиз.

Қолган МДҲ мамлакатларида эса истеъмол нархлари аксинча – камайган. Хусусан, Озарбайжонда – 0,1 фоизга, Молдовада- 0,4 фоизга, Арманистонда - 0,8 фоизга, Қирғизистонда - 1,1 фоизга.

Туркманистонда эса вазият бутунлай бошқача. Ушбу мамлакат бўйича ҳозирча фақат биринчи 6 ойга таалуқли маълумотлар бор ва улар 8,9 фоиз нархлар ўсишини намойиш қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, аксарият МДҲ мамлакатларида нархлар ошиши Сентябрь ойига тўғри келган. Хусусан сентябрда Украинада нархлар 1,9 фоизга, Ўзбекистонда 1,8 фоизга, Литвада 1,3 фоизга ва Тожикистонда 1,1 фоизга тўғри келган.

Истеъмол товарлари (истеъмол савати) - бу бир одам ёки бир оиланинг бир ой ёки бир йил давомида доимий равишда сотиб олиши керак бўлган маҳсулотлар рўйхатидир. Унинг катта қисмини одатда озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилади. Шунингдек, истеъмол саватишга энг керакли кийимлар ва шахсий гигиена товарлари ҳам киритилади.