Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Контракт миқдори ошгани ҳақидаги хабар рад этилди
15.10.2018 13:51,  
11

Аввал хабар берилганидек, Президент фармони билан 1 ноябрдан Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди.

Шундан сўнг интернет нашрларида ОТМларда контракт нархлари ҳам ошгани тўғрисида хабарлар тарқалди. 

Маълумки, Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сон баёнининг 12-иловаси билан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш миқдорлари тасдиқланганганда, контракт нархлари энг кам иш ҳақи миқдорига боғлаб қўйилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарни UZ24'га тасдиқламади. Вазирлик ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон ОТМларида тўлов-шартнома нархлари оширилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 сентябрдан амалдаги тўлов-контракт қийматлари миқдорлари ўртача 18,5 фоизга ёки таълим йўналишларига қараб 12,3 фоиздан 24,7 фоизгача оширилганди. 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига, иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун эса тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан