Қорақалпоғистонда "Нексия" тракторга бориб урилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

15.10.2018 | Жамият | 2878

Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида 14 октябрь куни юз берган ЙТҲ оқибатида 6 киши вафот этди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Қонликўл туманида яшаган фуқаро бошқарувидаги “Нексия”ни “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлининг 829-кмда ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган “МТЗ-80” русумли трактори тиркамасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Газета.uz хабарига кўра, яна 4 нафар йўловчи касалхонада вафот этган. Улар қариндошлар бўлиб, орасида болалар ҳам бўлган. 

ЙТҲ ёмғир вақтида йўлда кўриш ёмонлашган вақтда содир бўлган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.