Қашқадарёда қурилишга объект ажратиш учун 14 минг доллар сўраган «Халқ қабулхонаси» ходими ушланди (видео)

16.10.2018 | Жамият | 3306

Қашқадарё вилоятининг «Сувоқава» давлат унитар корхонаси мутахасиси, 59 яшар К.Н. хусусий корхона раҳбарига қурилиш учун объект ажратилиши масаласини ҳал этишни ваъда қилди ва бунинг учун 14 минг доллар сўради. 

У ДХХ ходимлари томонидан чойхонада 9 минг доллар олаётганда ушланди.

Қўлга олинган шахснинг айтишича, танишлари катта ҳажмдаги қурилиш ишлари баҳосини 10 минг доллар эканлигини айтган, ўзининг ўртакашлик хизматларини эса 4 минг доллар баҳолаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора) билан жиноий иш қўзғатилган ҳамда тергов олиб борилмоқда.

Ачинарлик томони, ушбу мутахассис «Сувоқава» ДУК томонидан вилоят Халқ қабулхонасидаги вакил этиб белгиланганди.