Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк Ўзбекистондаги қайси товарларнинг нархи юқори даражада ошганлигини эълон қилди
16.10.2018 18:12,  
2

Марказий банк “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари” номли ҳисоботни эълон қилди.

Жорий йил III чорагида иқтисодиётдаги инфляцион кутилмалар бўйича ўтказилган сўровлар натижаларига кўра инфляциянинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган ва кутилаётган даражаларида сезиларли ўзгаришлар кузатилди. 

Жумладан, йилнинг биринчи ярмидаги пасайишдан сўнг мазкур кўрсаткичлар июль ойидан бошлаб ошиб борди. 

2018 йил июль-сентябрь ойларида аҳоли томонидан сезилган қисқа муддатли инфляция индексида кўтарилиш кузатилди.

“Жорий сезилган инфляция индекси йил бошидаги кўрсаткичларга нисбатан паст даражада бўлса ҳам унинг ўсиш динамикаси давом этмоқда, бу ўз навбатида келгусидаги инфляцион кутилмаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, - дейилган ҳисоботда. 

Ҳисоботда айтилишича, сентябрь ойида сўровда иштирок этган жисмоний шахслар “қайси асосий товар ва хизматларнинг нархи юқори даражада ошди?” саволига асосан помидор, мол гўшти, гуруч ва қўй гўштини белгилаганлар. 

Шунингдек, ушбу ойда аввалги ойлардан фарқли равишда картошка, буғдой уни, нон, товуқ гўшти, сабзи нархлари ошганини кўрсатган респондентлар улуши сезиларли даражада ортган.

Охирги ойларда гўшт ва гуручнинг нархларида сезиларли ўзгариш қайд этилмаган бўлсада, июль- сентябрь мобайнида аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотлар нархларининг юқори даражада ошганлиги қайд этилган.

Бу ҳолат аҳолининг баъзи истеъмол товарлари нархларининг ошишига бўлган таъсирчанлик даражаси юқорилигини ва бу таъсир нархлар сезиларли даражада ўзгармаса ҳам маълум бир муддат сақланиб қолинишини кўрсатмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, инфляцион кутилмаларнинг ошишига респондентлар томонидан баҳор ва ёз мавсумидаги сув танқислиги натижасида аввалги йилларга нисбатан ҳосилдорлик пастлиги ҳамда қиш-баҳор мавсуми учун мева ва сабзавотларни захиралаш ишлари бошланиши бозордаги нархларга таъсир кўрсатиши, 1-навли буғдой уни ва нон нархларининг эркинлаштирилиши, коммунал тўловлар ва иш ҳақи ошиши ва валюта алмашув курси кўтарилиши асосий сабаб сифатида қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан