Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина православ черкови мустақилликка эришди. Россия православ черкови ғазабда
16.10.2018 18:21,  
33

11 октябрь куни жаҳон православ ҳамжамияти лидери бўлган Константинополь Патриархи Варфоломей раислигида Истанбулда ўтган синод йиғилишида 17 асрда (1686 йилда) Киев христианларини Руси православ черковига қўшиб олиш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб эълон қилди. Бу билан Киев метрополиясига Москвадан мустақиллик берилди.

Украина ҳукумати ва православ руҳонийлари бу қарорни олқишлаган. Рус православ черкови Украин черковига Москвадан мустақиллик берган Константинополь Патриархати билан ҳар қандай муносабатларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Бизда энди православ черковининг ягона коррдинацион марказ йўқ. Биз буни яхши тушуниб олишимиз керак. Константинопол патриархати православ черковлари маркази сифатида ўз мақомини йўқотди”, - деди Москва митрополити Биринчи канали эфирида.

Диний уламо айтишига қараганда бир неча ўнлаб йиллар давомида Москва патриархати Константинополь патриархати томонидан ташкил қилинган Умумправослав мажлисларда иштирок этиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Украина охирги йиллар давомида Россия православ черковидан ажралиб чиқиш – автокефалия сўраб Константинополга мактуб йўллаган эди. Россия черкови бунга кескин эътироз билдирган ва янги черковни тан олмаслигини эълон қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан