Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эстония тараққиётда илгарилаб кетганлиги ҳақида 8 та факт
16.10.2018 22:10,  
65

Эстония — Болтиқбўйидаги давлат бўлиб, аҳолиси атиги 1,3 миллион. Бу давлатни собиқ ССРИнинг кўргазма витринаси деб аташарди. Сабаби фаровон ва яшаш учун қулайлиги. Эстония собиқ шўролар иттифоқи тарқалгач, гуркираб ривожланиб кетди.

Эстонияни ҳозир энг инновацион давлатлардан бири деса бўлади. Масалан, сайловларда қатнашиш учун ID-карта ёрдамида интернетга кириш кифоя, болаларни бошланғич таълимданоқ дастурлашга ўргатилади.

Эстонияни ҳақиқатдан ҳам келажак давлати эканлиги ҳақида AdMe.ru ҳикоя қилади. 

Мактабданоқ дастурлаш дарслари

2012 йилдан буён Эстонияда 1-12 синф ўқувчилари программасига дастурлашнинг пилот лойиҳаси киритилган. Лойиҳада 20та ўқув муассаси иштирок этмоқда. Бошланғич синфлар мантиқ ва алгоритм асосларидан ўрганишни бошлашади, сўнгра Scratch дастурлаш тизимини ўрганишади. 

Электрон паспорт

2002 йилдан бошлаб Эстонияда электрон паспорт амалга киритилган. Унинг ёрдамида рақамли ва реал дунёда шахсни тасдиқлаш мумкин. ID-картанинг чипида фуқаро ҳақидаги маълумотлардан ташқари, шахснинг ёзма имзосига қонун билан тенглаштирилган рақамли имзо ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бошқа маълумотларни ҳам жойлаш имкони бор. Агар Европа Иттифоқидан ташқарига чиқилмаса, чет элга чиқиш паспорти сифатида фойдаланса ҳам бўлади.

Уйдан чиқмай сайловларда овоз бериш

2005 йилда Эстонияда маҳаллий органларга сайловлар бўлиб ўтди. Унда фуқаролар интернет орқали ID-карта ёрдамида рўйхатдан ўтиб, номзодларга ўз овозларини берди. 2007 йилги парламент сайловларда Эстония дунёда биринчи электрон овоз қўлланилган давлат бўлди. 2014 йили Европарламент сайловларида 31% эстониялик сайловчилар худди шу йўл билан овоз беришган.

Бепул жамоат транспорти

2013 йилда Таллин жамоат транспорти барча учун бепул бўлган дунёдаги биринчи йирик шаҳарга айланди. Шу йўл билан ҳукумат шаҳар аҳолисини шахсий транспортдан автобус ва троллейбусларда юришга ундади. Тўлов бекор қилинишдан аввал шаҳарда референдум ўтказилди, унда шаҳар аҳолисининг учдан тўрт қисми текин жамоат транспорти учун овоз берди. Бир йил ўтиб, Таллин ҳукумати дастур туфайли шаҳарнинг асосий кўчаларида тирбандликлар камайганлиги ҳақида ахборот берди.

Стартаплар мамлакати

Охирги маълумотларга кўра, Эстония стартап лойиҳалар бўйича Европа давлатлари орасида 3-ўринни эгаллаб келмоқда: 100 000 яшовчига 31 та стартап.

Мамлакатда стартап лойиҳалар учун катта имкониятлар яратилган. Янги ташкилотни рўйхатдан ўтказиш атиги 15 дақиқа вақт олади, холос. Тақсимланмаган даромаддан корпоратив солиқ ундирилмайди.

Мамлакатнинг исталган жойида интернет ишлайди

Қалин ўрмон ичида интернет ишлашини тасаввур қила оласизми? Ҳа, Эстонияда шундай. Текин Wi-Fi тармоғига уланиш имконияти қарийб барча меҳмонхона ва жамоат жойлари - парклар, кафелар, ресторан, вокзал, аэропорт, ҳаттоки, пляжларда мавжуд.

Хоҳлаган одам Эстония резиденти бўлиши мумкин

Ҳеч қандай қийинчиликларсиз Эстония э-резиденти бўлиш мумкин. Бу мамлакатга келмай, дунёнинг исталган жойидан хужжатларга имзо чекиб, солиқларни декларация қилиб, тадбиркорлик билан шуғулланиш мумкин дегани. Фақатгина онлайн-талабнома берилса бўлди. Э-резидентлик кўпгина тадбиркорлар учун қулай, чунки улар олиб чиқиб кетилаётган капитал учун солиқ тўлашади холос.

Европа Иттифоқи ташқарисида рўйхатдан ўтган тадбиркорлар учун э-резидентлик Эстонияда корхона очишга қулай имконият, бу йўл билан Европа Иттифоқи ҳудудида бизнес ишларини йўлга қўйишлари мумкин.  

Вақтни тежовчи технологиялар

Бугунги кунда электрон тизим орқали Эстонияда 4 000 дан ортиқ хизматлар ташкил этилган — солиқ декларациясидан тортиб, ўрмонда дарахт кесиш учун рухсатнома олишгача. Барча эстонияликлар ID-карта ёрдамида 20 дақиқа ичида компания очиш имконига эга. Шу йўл билан навбат кутиш, ҳужжатлар тўплаш, имзо ва муҳрлар учун вақт тежалади. Тежаб қолинган вақтни эса ўз яқинлари ва оила аъзолари билан ўтказишга сарфлаш мумкин.

Adme.ru асосида М. Юнусов тайёрлади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан