Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорларга қўшимча божхона имтиёзлари берилди
17.10.2018 12:35,  
11

«Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналихабар берди.

Қарорга мувофиқ, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб кириладиган қуйидаги турдаги товарлар 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди:

  • туяқушлар;
  • бирламчи шаклдаги этилен полимерлари.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги қарорига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қанликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакиллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йил 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлашитурувчи йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан