Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Глобал рақобатбардошлик рейтингига бу йил ҳам кира олмади
17.10.2018 13:37,  
15

Халқаро иқтисодий форум (WEF) 15 октябрда янги рақобатбардошлик индексини эълон қилди. 140 миллат рақобатбардошлиги ўлчанган рейтингга Ўзбекистон яна кирмади, дея маълум қилади «Турон 24».

Марказий Осиё минтақасидан рейтингга Ўзбекистондан ташқари Туркманистон ҳам киритилмаган. Қозоғистон 59, Қирғизистон 97, Тожикистон 102-ўринни эгаллаган.

Рейтингда биринчи ўринни 2008 йилдан бери илк бор АҚШ эгаллади. Ундан кейинги ўринларга Сингапур ва Германия сазовор бўлди. Кучли ўнликка, шунингдек, Швейцария, Нидерландия, Япония, Ҳонконг, Дания, Швеция ва Буюк Британия кирди.

Индексга кирган 140 давлат ичида охирги ўринни Чад эгаллади. Африканинг Малави, Бурунди, Серра-Леоне, Мавритания, Чад сингари давлатлари ва Яман энг охирги ўринларда жойлашган.

Глобал рақобатбардошлик рейтинги 12 кўрсаткич асосида ҳисобланади. Булар макроиқтисодий барқарорлик, истеъмол ва меҳнат бозори, молия тизими, ички бозор ҳажми, институтлар сифати ва инфраструктура аҳволи, IT ва замонавий коммуникациянинг кирганлик даражаси, халқ соғлиғи ва таълими даражаси, бизнес динамикаси ва инновацияга мойиллик кабилардир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан