Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари янги лавозимларга тайинланди

17.10.2018 | Ўзбекистон | 2850

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишларига асосан Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими SOF.UZ нашрига хабар берди. Хусусан:

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Рахматиллоевич Болиев Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан ишлаш шўъбаси мудири лавозимига; 

Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Элдор Алишерович Хасанбаев эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига;

Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Бобур Боходирович Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Давлат ҳокимияти республика органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимларига тайинланди.

Таъкидлаш жоизки, охирги пайтларда Адлия вазирлиги тизимида меҳнат қилаётган кўплаб малакали ходимлар республика юқори ташкилотларига тегишли лавозимларга тайинланиши кузатилмоқда.

Масалан, 2017-2018 йилнинг ўзида 26 та энг тажрибали ходимлар масъул лавозимларга тайинланган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясига 16 нафар, Вазирлар Маҳкамасига 8 нафар, Ҳисоб палатасининг масъул раҳбар лавозимларига 2 нафар ҳамкасбларимиз тайинланган.

Адлия вазирлиги жамоаси янги лавозимларга тайинланган ҳамкасбларни чин дилдан табриклайди ва келгусидаги ишларида каттадан-катта муваффақиятлар тилайди.