Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Hujjatim.uz — зарур ҳужжатларни тўплашда вақтингиз ва пулингизни тежайди
17.10.2018 19:38,  
8

Қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар асосида амалиётда кўп учрайдиган ҳужжатлар намунасини Hujjatim.uz сайтидан кўчириб олинг.

Сайтимизда ўзингизга керакли бўлган турли хилдаги юридик ҳужжатларни осонгина топишингиз ва кўчириб олишингиз мумкин. Бу билан сиз ортиқча оворагарчилик ва узундан-узун навбатлардан қутиласиз.

Hujjatim.uz сайтида қуидаги бўлимлар орқали керакли ҳужжатни осонлик билан топиш мумкин:

•    Аризалар;
•    Автотранспорт битимлари;
•    Баённомалар;
•    Гувоҳномалар;
•    Ишончномалар;
•    Кўчмас мулк;
•    Меросга оид ҳужжатлар;
•    Шартномалар;
•    Талабномалар;
•    Васиятномалар;
•    Ва бошқалар.

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган, киритилаётган ўзгаришлар билан ҳам танишиб боришингиз мумкин. Масалан:

Яқинда «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тогрисида»ги  Қонун имзоланди. Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қуйида ушбу ўзгаришлардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

Хусусан, эндиликда:

•    Адвокат сўровига ўз вақтида жавоб тақдим этмаслик ёки ёлғон, нотўғри ахборот тақдим этиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади (илгари фақат маълумот тақдим этмаганлик учун жавобгарлик бор эди);
•    Адвокатлик бюроларини таъсис этган адвокатлар ўз фаолиятини ўзларига тегишли бўлган турар жойларда амалга ошириши мумкин (нотурар жойга ўзгартириш талаб этилмайди).
2019 йил 1 январдан:
•    Фуқаролар ўртасида тузилган бино (уй-жой, квартира) ёки унинг бир қисмини ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлаш шартлиги ҳақидаги талаб ўз кучини йўқотади;
•    Уй-жой, бино, иншоот ёки иморатни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимларни исталган нотариал идорада амалга оширилиши мумкин (илгари фақат шу мол-мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус томонидан тасдиқланар эди).

Hujjatim.uz — барча расмий ишларингизда ёрдам берамиз. Сайтимизга ташриф буюринг ва албатта, муҳим сайтлар рўйхатига қўшиб қўйинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан