Бандлик ва Меҳнат вазирлиги 5 кунлик иш ҳафтасига ўтилишига қарши чиқди

17.10.2018 | Ўзбекистон | 3161

“Менинг фикрим” – ижтимоий ташаббуслар порталига жойлаштирилган Ўзбекистон да 5 кунлик иш ҳафтасига ўтиш ҳақидаги таклифга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат вазирлиги ўз муносабатини билдирди.

Муассаса расмий вебсайтида хабар қилинишига кўра, ушбу таклиф мақсадга мувофиқ эмас.

“Меҳнат қонунчилигига ўзгариш ва қўшимчалар киритишни талаб этадиган бундай таклиф мақсадга мувофиқ эмас”, - дейилган хабарда.

Вазирлик фикрига кўра, бу поликлиника ва шифохоналар, мактаб ва ОТМлар иш тартибига ўзгаришлар олиб келиши мумкин.

Иккинчидан, ҳар қандай корхона ва муассасада ҳафтада беш ёки олти иш куни бўлиши иш берувчи ва ишчи орасидаги келишувга асосан белгиланиши мумкин. Шунинг учун, вазирлик фикрига кўра бу борада алоҳида қонун қабул қилиш керак эмас.

Маълумот учун, бироз олдин Россия Давлат Думаси Россияда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш режсини жиддий ўрганиб чиққан эди ва ҳозир. Европанинг етакчи мамлакатлари бўлган Дания, Норвегия, Швеция, Германия, Швейцария, Бельгия, Австрия ва Италияда иш ҳафтаси 33-35 соат давом этар экан. Кунига 8 соатдан ишласа - бу 4,5 иш куни дегани.