Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Администрациясида ОАВ бўйича шўъба мудири тайинланди
18.10.2018 16:42,  
42

Шоир Салим Ашуров Президент Администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда "Турон24" хабар қилди.

Салим Ашур узоқ йиллар "Туркистон" (ҳозирги "Ёшлар қаноти") газетасида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. Кейин эса Президент девонида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Баҳодир Юнусов мазкур шўъбанинг бош консультанти лавозимига тайинланган. Бундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам ишлаган. 2017 йилда МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Шўъбанинг етакчи консультанти лавозимига Элбек Долимов тайинланган. У Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирилиги матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан