Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимир Путин давлат ташрифи билан Тошкентга келди
19.10.2018 00:23,  
9

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Владимир Путиннинг Ил-96 самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Россия Федерацияси президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боғлиқ асосий тадбирлар эртага — 19 октябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, В.Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда унинг доирасидаги тадбирларни ёритиш учун Россия Федерациясидан 27 оммавий ахборот воситаси ўзининг 100га яқин журналист ҳамда техник ходимлари билан иштирок этиши кутилмоқда.  Шунингдек, 10 губернаторнинг ахборот хизмати вакиллари қатнашиш истагини билдирган бўлса, мамлакатимизда доимий аккредитациядан ўтган 31 журналист ҳам бу жараёнларни ёритишда иштирок этади. 

Ташриф кун тартибидан долзарб халқаро масалалар, жумладан, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш масалалари ҳам ўрин олган. 

Россия Федерацияси президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида илк бор Таълим форуми ва "Ўзбекистон – Россия" ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади, шунингдек, мамлакатимизда атом электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтади. 

Ташриф асносида, шунингдек, Ўзбекистон билан Россия ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномаларининг имзоланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан