Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Ўзбек космонавти яқин келажакда коинотга учиши мумкин
19.10.2018 15:09,  
13

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия орасида илм-фан, маданият, тиббиёт ва туризм соҳасида алоқалар изчил ривожланиб бораётганини қайд этди.

“Яқин келажакда ўзбек космонавти Россия космик кемасида коинотга учиши ҳам эҳтимолдан холи эмас”, - деди Шавкат Мирзиёев ҳужжатларни имзолаш маросимида.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан бўлиб ўтган музокаралар кўплаб ҳудудий ва халқаро масалалар бўйича икки давлат нуқтаи назари мутлақ бир хил ёки бир-бирига жуда яқинлигини кўрсатганини қайд этди.

“Биз БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа нуфузли халқаро уюшмаларида ҳамкорлик қилишда давом этамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти хавфсизлик масалалари борасида ҳам батафсил фикр алмашилганини ва террорчилик ва экстремизмга қарши кураш масаласи доимо диққат марказида бўлишини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан