Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Божхона ходимларига уй-жой қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади
19.10.2018 15:12,  
13

«Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонун (янги таҳрирда) президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қонундаги асосий ўзгаришлар:

божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланди;

тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун божхона органлари ходимларининг жавобгарлиги оширилди;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-тамойилларида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш бўйича нормалар киритилди;

божхона фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назорат техник воситаларини татбиқ этиш божхона органларининг асосий вазифалари қаторига киритилди;

банк идораларига инкассо топшириқномалари ҳамда тақдимномаларини электрон шаклда тақдим этиш амалиёти киритилди;

божхона органлари президент томонидан ташкил қилинишини белгиловчи янги норма киритилди;

божхона органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариши, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириши чоғида жисмоний куч ишлатиш, махсус восита ва ўқотар қуролини фойдаланиши шартлари, тақиқлари ҳамда ходимларнинг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлигини белгиланди;

божхона органларининг доимий яшаш жойидан узоқда хизмат қилувчи ходимларга ижара компенсацияси тўлаш, уй-жойга муҳтож ва кўп йил бенуқсон хизмат қилган ходимларга уй-жой қуриш ёки квартира харид қилиш учун имтиёзли кредитлар, ер участкалари ажратиш ҳақидаги нормалар киритилди;

божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий муассасалар бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан