Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин нега келган эди? Ўзбекистон ва Россия биринчи минтақалараро форуми якунлари
19.10.2018 19:39,  
5

Ўзбекистонва  Россия ўртасида савдо-иқтисодий соҳада умумий ҳажми 6,2 миллиард долларлик келишувлар ва инвестиция соҳасида 20,8 миллиард долларлик 202 та битим имзоланди.

Икки давлат ташкилотлари томонидан имзоланган ҳужжатларнинг умумий ҳажми 25 миллиард долларни ташкил қилди.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форуми икки кун - 18-19 октябр кунлари давом этди ва Ўзбекистонга хориж давлатларидан биринчи марта айнан Россиядан бу қадар кўп меҳмон келди.

Самарали майдон

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири Ботир Ходжаев Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг биринчи минтақалараро форумдаги иштирокини икки давлат вилоятлари ўртасидаги алоқаларга эътибор сифатида баҳолади.

Ходжаевга кўра, иқтисодиётнинг турли жабҳалари вакиллари, давлат тузилмалари, парламент, икки давлат минтақалари ҳокимияти органлари вакиллари иштирок этган ушбу форум майдонларида 11та бизнес учрашувлар ўтказилган. Тадбирда Россиянинг 17та регионидан 173 нафар администрация вакиллари ва 400дан ортиқ Россия компаниялари қатнашган.

"Бундай салмоқли делегация ташрифи туфайли умумий ҳажми 25 миллиард АҚШ доллари бўлган 792тадан зиёд иккиёқлама битимлар ва меморандумлар имзоланди", - деди Ходжаев.

Вазир баёнотига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасида 20та улгуржи-тақсимот марказларини ташкил этиш бўйича келишув имзоланган. 

"Мисол учун, Оренбургдаги лойиҳа ноёб жойлашувга эга, деб таъкидлаш мумкин. Чунки - Ғарб-Шарқ, Жануб-Шимол ва Европа-Ғарбий Хитой сингари халқаро транспорт коридорлари шу ерда ўтади. Россиялик ҳамкорлар билан биргаликда биз эришилган келишувларни кенг кўламда ҳаётга татбиқ этиш бўйича ўз сайи-ҳаракатларимизни кучайтирамиз, ва шу мақсадда ҳар бир лойиҳа, хусусан, 79та қўшма корхона, 23та савдо уйлари, ва 20та улгуржи-тақсимот марказларини ташкил этиш бўйича бўйича аниқ "йўл хариталари" ишлаб чиқилади", - деди Ўзбекистон иқтисодиёт вазири.

Ходжаев ушбу минтақалараро форум бизнес алоқалар учун самарали майдон сифатида кўрсатганини алоҳида қайд этди.

Россия иқтисодий ривожлантириш вазири Максим Орешкин форум якуни бўйича сўзлаган нутқида, ушбу тадбир ноёб воқеа бўлганини, гарчи илк бор ташкил этилган бўлсада, рекорд натижани қайд этганини айтди.

"Россия томондан форумда 1200 киши қатнашди, бу эса Россия ва Қозоғистон ўртасида ўтказилган форум кўрсаткичларидан икки баробар кўп", - деди Орешкин.

Россиялик амалдор ушбу форум - Ўзбекистон президенти томонидан қилинган ташаббус натижаси эканлигини, Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг апрелида Россияга амалга оширган ташрифи давомида бу борадаги ишларни бошлаб берганини қайд этди.

"Россиядан 300дан ортиқ компаниялардан 800 кишидан зиёд вакиллар келишди. Улар ўзбекистонлик ҳамкорлар билан бизнесни ривожлантиришга тайёр. Бу тадбирга билдирилган катта қизиқишга ҳайратланмаса ҳам бўлади, негаки, Ўзбекистон - аҳоли сони тезликда ошаётган, иқтисодиёти тараққий этаётган давлат. Иқтисодиёти чуқур ўйлаб амалга оширилаёган иқтисодий ислоҳотлар туфайли яқин йилларда собиқ совет иттифоқи ҳудудида энг юқори кўрсаткичларни намоён этади", - деб таъкидлади Орешкин.

Россия иқтисодий ривожлантириш вазири шунингдек, ушбу форум давомида кўпсонли ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳкама қилинганини айтиб ўтди. Булар қишлоқ хўжалиги, текстил соҳаси, логистика, энергетика, рақамли иқтисодиёт ва бир туркум бошқа йўналишлар.

У шунингдек, сўнгги бир йил ичида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, маданий ва минтақалараро ҳамкорлик алоқалари дадил ривожланганини таъкидлади.

"Бизнинг вазифамиз эса, белгилаб олинган режаларни ҳаётга татбиқ этиш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини шакллантиришдан иборат. Ҳамкорликдаги фаолиятимиз иқтисодиётимизни жадаллик билан ривожлантиришга, аҳолимизга эса ўз даромадларини ҳаёт сифатига татбиқ этишга хизмат қилади", - деди ишонч билан Орешкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан