Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бўйлаб туғруқхоналарнинг раҳбар ходимлари ишдан бўшатилди
20.10.2018 17:56,  
2

Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳомиладорларга перинатал ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида олиб борилган ишлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан республикадаги туғруқ муассасалари раҳбарларидан 31 нафари лавозимидан озод этилган ва интизомий чоралар қўлланилган. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов вазирлик матбуот хизматига маълум қилди.

Шунингдек, 2017 йилда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича нуфузли муассасаларнинг 33 нафар етакчи олими жойларда тиббий хизмат сифати ҳамда касб маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида ҳудудларга раҳбарлик лавозимига тайинланди.

Соҳа муассасалари ҳолатини тизимли ўрганиш ва муаммоларни бартараф этишни йўлга қўйиш, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларида ижобий маънавий муҳитни шакллантириш, тиббий ва хўжалик хизмати ходимларини ўрнатилган меҳнат тартибига амалга қилишга эришиш, стационар хизмат сифатини ошириш, тиббиёт масканларида таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш, туғруқ комплексларидаги беморлар орасида сўровнома ўтказишни тиклаш мақсадида мониторинг ўтказиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ушбу ишчи гуруҳлар 15 октябрдан Тошкентда фаолият юритаётган туғруқ муассасалари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий ҳамда Республика перинатал марказлари, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиник туғруқ ҳамда 3-клиникаси гинекология бўлимлари фаолиятини ўрганмоқда.

27 октябрга қадар давом этадиган мониторинг натижалари чуқур ўрганилиб, таҳлил этилади ҳамда мавжуд камчиликлар бўйича қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан