Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳомиладор келинини бўғиб ўлдирган қайнота 13 йилга қамалди
20.10.2018 18:00,  
5

Тожикистоннинг Ховалинг туман суди келинини ўлдирган Сафар Носировни 13 йил озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Ҳукм ой бошида чиқарилган ва қонунан кучга кирди.

Ховалинг туманидаги Садбарго қишлоғида яшовчи Сафар Носиров судда 28 ёшли келинини бўғиб ўлдирганини тан олган. Фожиа 18 май куни маиший жанжал туфайли юз берган – Носировнинг келини Шаҳноза Абдураззоқова тасодифан тезаклар уюмини бузиб қўйган.

Сафар Носиров судда келини тезаклар уюмини қайта тиклашни хоҳламагани, бу унинг жаҳлини чиқарганини айтган. Унга кўра, Шаҳноза авваллари ҳам оила бошлиғининг талабларини бажармаган ва мунтазам равишда у билан жанжаллашиб келган.

Шифокорларнинг маълум қилишларича, Ш.Абдураззоқова қотиллик вақтида иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган.

Мақтул Шаҳнозанинг эри Умед Носиров қотиллик вақтида уйдан узоқда – Бохтар шаҳрида бўлганини ва шу сабабли ҳам фожианинг олдини олишга муваффақ бўлмаганини айтган. Унга кўра, авваллари ҳам отаси ва Шаҳноза ўртасида арзимаган важлар юзасидан жанжаллар бўлиб турган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан