Путин Украинага қарши санкцияларни киритиш тўғрисида қарор имзолади

22.10.2018 | Жаҳон | 3028

Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши махсус иқтисодий чоралар ҳақида қарорни имзолади, деб хабар қилди Кремл расмий сайти.

Украина Россия фуқаролари ва компанияларига ўз санкцияларини тўхтатса Россия махсус иқтисодий чораларни бекор қилади, дейилган қарорда.

Иқтисодий чораларни ишлаб чиқиш ва улар таъсирига тушадиган шахслар рўйхатини тайёрлаш тўғрисида Ҳукуматга топшириқ берилди.

Украина Москованинг агрессив ҳаракатларидан сўнг Россия компания ва фуқароларига нисбатан санкцияларни киритди ва бу рўйхатни доимий равишда тўлдириб бормоқда. Охирги марта бу сентябрь ойида амалга оширилди: бу чекловларга “РЖД Логистика”, "Промкомплекспласт" ва "Газгольдер” компаниялари тушди.