Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
23.10.2018 17:26,  
58

2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди

Ўзгартиришга асосан маст ҳолда транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиниши билан биргаликда энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима ҳам тўлайди.

Худди шундай транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан транспортни маст ҳолда бошқариш энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида (илгари ўттиз баравар) жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга (илгари кўпи билан ўн беш суткагача) маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Маст шахсга транспортни бошқаришни топширган шахс эса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи билан икки йилдан уч йилгача “хайрлашади”, бундан ташқари энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима ҳам тўлайди (илгари 15 бараваргача жарима солинарди ёки икки йилдан уч йилгача муддатга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинарди).

Статистик маълумотларга қараганда транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик 2016 йилда 37 373 та аниқланган бўлса, 2017 йилда 53 541 та (41,63 % ошган) худди шундай ҳуқуқбузарлик қайд этилган. 2018 йил биринчи ярим йиллигида эса "ичиб қўлга тушганлар" сони 26 301 тани ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан