Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиноят кодексига гиёвандлик воситалари аналоглари тушунчаси киритилди
23.10.2018 17:35,  
31

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга ва жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Мазкур қонун билан Жиноят кодексига гиёвандлик воситалари аналоглари деган тушунча киритилди.

Унга кўра, гиёвандлик воситаларининг аналоглари — кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалардир.

Қонунчиликка мувофиқ гиёвандлик воситалари ноқонуний муомаласига доир жиноятларни таъқиб қилишда 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли Қарор билан тасдиқланган I, II и III рўйхатлардан фойдаланиб келинмоқда.

Бироқ, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2015 йилдан 2018 йилнинг 7 ойи давомида республика ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган гиёвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига киритилмаган синтетик каннабиноидларнинг 8 та янги тури аниқланган.

Бу эса ўз навбатида ушбу воситаларни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортишга тўсқинлик қилиб келаётган эди.

Эндиликда Жиноят кодекси билан гиёвандлик воситалари ва прекурсорлар билан бир қаторда гиёвандлик воситаларининг аналоглари билан боғлиқ жиноятлар ҳам таъқиб қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан