Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Ўзбекистонга картошка сотиш имкониятини қидирмоқда
24.10.2018 12:48,  
10

Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон билан картошка ва бошқа савзавотларни экспорт қилиш масаласи бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири Нурбек Мурашев хабар қилди.  

Вазир сўзларига кўра, ички бозорда нархлар кескин пасайганлиги туфайли Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерлар етиштирган маҳсулотларни Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказиб бериш имкониятларини қидирмоқда.

2018 йилда картошканинг нархи 2017 йил билан солиштирилганда деярли икки баравар тушиб кетди ва ички бозорда бир килоси тахминан 5-7 сом сотилмоқда.

“Бозор таҳлил қилинди. Ҳар йили октябрь ойида картошка нархи бошқа ойларга қараганда бир оз пастроқ бўлади. Ноябрь ойилари ўрталарида ошишини тахмин қиляпмиз. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон билан картошка ва бошқа савзавотларни экспорт қилиш масаласи бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, - деди вазир мамлакат президенти билан учрашув чоғида.

Вазир сўзларига қараганда, нархлар пасайиши бу фермерлар картошка етиштириш ер майдони қарийиб 1,5 минг гектаргача кенгайганлиги ва 2018 йилда бу сабзавотнинг яхши ҳосили бўлди.   

Қирғизистонда жами 1,5 миллион тонна картошка териб олинди. Ички бозордаги талаб эса 800-900 минг тоннани ташкил қилади.

Қирғизистон президенти бозорда нарх сиёсатини прогноз қилиш бўйича ишларни танқид қилди.

Ўзбекистон ёзда Қирғизистондан картошка олиб киритилишига чеклов жорий қилганди. Бироқ бу чора кузда терилган картошкага амал қилмайди. Бу қарорни ўзгартирилиши Ўзбекистонда кузда картошка етишмовчилиги билан боғлиқ.

Қирғизистон депутати Ирина Карамушкина маълумотларига кўра, Ўзбекистонда картошка етишмовчилиги йилга ярим миллион тонна бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан