Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамчиқ довонида номаълум ҳайдовчи уриб юборган пиёдани яна бир неча автомобиль босиб кетган
24.10.2018 12:54,  
7

22 октябрь куни тунда Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довонида номаълум ҳайдовчи уриб юборган пиёдани, сўнгра яна бир неча машина босиб кетган, дея хабар қилди туман ИИБ. Натижада Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшаган 41 ёшли Эркин Эргашбоев вафот этган.

«Ҳозирча қидирувдаги шахс топилгани йўқ. Ҳозирда кузатув камералари ёзувлари текширилмоқда. Бу қийин жараён, пиёдани машина уриб юборган, бошқа машиналар эса уни пайқамасдан яна босиб кетган. Биринчи машина ҳайдовчисини қидириш ишлари олиб борилмоқда», - деди суҳбатдош.

Бўлимдан қўшимча қилинишича, айни пайтда ишга икки автомобиль ҳайдовчилари жалб қилинган. «Ёзувлардан биз ўша куни ўтган автомобилларни аниқлаяпмиз ва улар ҳақидаги маълумотларни Андижон, Фарғона ва бошқа ҳудудларга юбораяпмиз», - деди Поп туман ИИБ вакили.

Ўзбекистон ИИВ ҳодиса гувоҳларидан туман ички ишлар органлари бўлимларига мурожаат этиш ёки 102 рақами орқали қўнғироқ қилишни сўрамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан