Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шаробчиларнинг ярми пахта термоқда, маош ва план қандай ёпилади?
25.10.2018 15:34,  
20

Жорий йилнинг 10 сентябридан бери “Ўзшаробсаноат” Акционерлик жамиятига қарашли корхона ва ташкилотлар мамлакат бўйлаб пахта териш ишларига сафарбар қилинган. Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган барча ароқ/вино заводларининг ишчи-ходимлари теримга жалб этилган.

Ушбу корхоналарда маош нисбатан юқори бўлганлиги сабабли, аксарият ходимлар одам ёллаб жўнатганлиги айтилмоқда. Барча заводлар 100 нафар ёки ундан кўпроқ теримчи жўнатган.

Sof.uz сайтига “Ўзшаробсаноат” бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Т. Умаров 13та ташкилот раҳбарларига йўллаган телефонограмма келиб тушди. Унда корхона 100 нафардан иборат терим отряди ташкил этиши белгиланганлиги, бироқ теримчилар сони камайиб кетганлиги учун улар сонини ошириш ва раҳбар пахта штабига етиб келиши зарурлиги ёзилган.

Жиззах вилояти Дўстлик туманида пахта тераётган шаробчилардан бири “...Фермер пахтани ўзи етиштириб, ўзи териши лозим. Давлат корхоналарини ишдан қўйиб пахта тергизиш нимага керак. Умуман, шаробчиларнинг пахта теришга чиқарилиши қонунийми, мажбурий меҳнатга кирмайдими?” деди.

Sof.uz сайтига номини айтишни истамаган шаробчилардан бири ушбу рўйхатдаги заводлар шанба ва якшанба кунлари тўлиқ пахтага чиқишини гапириб берди. Теримга чиқмайдиган ходим бир кунга 50 минг сўм тўлайди.

“Заводнинг қарийб ярми пахта тераётган бўлса, иш режасини бажариш ҳамда ишчи-ходимларнинг маоши масаласи қандай ҳал этилади?” деган саволимизга “Завод планини ёпади, маошга ҳам таъсир қилмайди” деб жавоб берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан