Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазирлиги барча ҳужжатларнинг электрон айланмасини йўлга қўйди
26.10.2018 01:50,  
9

Молия вазирлиги август-сентябрь ойларида Ижро интизомини назорат қилиш ягона тизими - mf.ijro.uz ишга туширди. Мазкур тизим «УНИCОН-СОФТ» компанияси билан ҳамкорликда тайёрланди, дея хабар қилди ЎзА.

2−30 октябрь кунлари mf.ijro.uz дастурий таъминотига уланиши ва вазирлик марказий аппаратини «тест» жараёнида ишлаши ҳамда жорий йилнинг 1 ноябрдан бошлаб барча ҳужжатлар айланмасини бутунлай «mf.ijro.uz» тизимига ўтказиш йўлга қўйилди.

Вазирликнинг ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари ҳамда тизимдаги ташкилотларда «mf.ijro.uz» тизимига ўтиш жараёни 2019 йилнинг январь ойидан режалаштирилган.

Эндиликда вазирликка кирим қилинаётган барча ҳужжатлар жуда қисқа фурсатда тегишли мутасадди раҳбар ва ижрочиларга етказилади. Мазкур дастурда ижро этилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар бир вақтнинг ўзида «mf.ijro.uz» — Идоралараро ягона ҳужжатлар дастури орқали Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура билан интеграция қилинади.

Шунингдек, ҳар бир ходим томонидан ижро этилган ҳужжатларни ўзига тегишли бўлган Э-Калит қурилмаси ёрдами билангина ижро назорати рўйхатидан чиқаради ва ходимнинг иш кунида нечта ҳужжат тайёрлагани ҳамда уларнинг бажарилиш муддатини мониторинг қилиш имконини беради.

Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини махсус журнал ва ҳисоб варақаларида рўйхатга олиш тартиби, улар бўйича ҳисоб картотекаларининг қоғоз шаклида расмийлаштирилиши ва юритилиши, энг муҳими, кирим қилинаётган барча ҳужжатларнинг нусҳаларини кўпайтириш жараёнлари бекор қилинди ва ортиқча сарф-харажат қилинаётган катта ҳажмдаги қоғоз тежалиб иқтисод қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан