Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда суд маслаҳатчилари Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганликда гумон қилинган шахсни оқлади
26.10.2018 11:05,  
3

Москва шаҳар судидаги суд маслаҳатчилари Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришда айбланган Рихард Соболевни оқлади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.

Суд маслаҳатчилари бир овоздан — саккиз маслаҳатчининг барчаси — Соболевни оқлаш учун овоз берди. Аввалроқ Рихард Соболев миллий камситиш замирига асосланган сабаб бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинаётган эди.

Ҳукм эълон қилинганидан сўнг Соболев суд залидан озод қилинди, айни вақтда у ўзига қўйилган айбни тан олгани йўқ.

Тергов талқинига кўра, судланувчи 2014 йили шериклари билан бирга Москванинг Тушино туманида ўзбекистонлик муҳожирга ҳужум қилиб, унга пичоқ билан кўплаб тан жароҳати етказган.

Соболев бунгача «Болотний иши» бўйича ҳам суд қилинган. Уни Болотний майдонидаги митинглардан бирига кетаётганида йўлда қўлга олишган. 2012 йил майидаги маъмурият билан келишилган ҳолда ўтказилган намойишлар кейинчалик полиция билан тўқнашувларга айланиб кетган, 400 дан ортиқ намойишчи қўлга олинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан