Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижда яшаётган ватандошларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролиги ва турли қулайликлар берилади
26.10.2018 11:10,  
8

Шавкат Мирзиёевнинг 25 октябрда "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарор билан Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, ватандошлар билан ҳамкорликнинг даражаси ва шаклидан келиб чиқиб, уларга Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат томонидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари кўрсатилиши мумкин: 

– кириш визаларини, шу жумладан, кўп маротабалик ва узоқ муддатли визаларни соддалаштирилган ҳолда расмийлаштириш, вақтинчалик яшашга ҳамда Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш; 

– юқори малакали кадрларни Ўзбекистонда зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ишга олиш; 

– ижтимоий ва маиший масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериш; 

– давлат тасарруфидаги бўш турган объектларни ва ер майдонларини ватандошларга тадбиркорлик, илмий-тадқиқот, маърифий, инновацион ва бошқа дастур ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиб бериш; 

– ватандошларнинг ўқиши, иши ва бошқа ижтимоий масалаларини тўлиқ (қисман) молиялаштириш; 

– ватандошлар орасида юқори малакали мутахассисларни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Ўзбекистоннинг бошқа давлат ташкилотларига раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, ушбу ташкилотлар раҳбарларининг консультанти (маслаҳатчиси) сифатида жалб қилиш; 

– Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини бериш; 

– ватандошлар – хорижий фуқароларга Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти, тарих, кино, маданият, театр санъати, телевидение ва радио йўналишлари бўйича таълим олишлари учун грантлар ажратиш; 

– ватандошларнинг оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтишини соддалаштириш; 

– Ўзбекистоннинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ватандошларни давлат мукофотлари ва фахрий унвонлар билан тақдирлаш; 

– Ўзбекистон қонунчилиги асосида давлат томонидан кўрсатиладиган бошқа қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ватандошлар орасида юқори малакали мутахассисларни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ташкилотларига раҳбарлик ва масъулиятли лавозимларига жалб қилиш борасида зарур чора-тадбирларни мунтазам амалга оширсин ҳамда уларга манфаатдор вазирлик ва идораларга ишга кириш, яқин алоқалар ўрнатиш бўйича тўлиқ ёрдам кўрсатсин. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан