Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳамма соҳаларда намуна бўлиши керак - Шавкат Мирзиёев
26.10.2018 14:52,  
8

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, тадбиркорларнинг истиқболли режалари билан танишмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.  

Ўзбекистон президентига Тошкент шаҳрининг 2018-2019 йиллардаги инвестиция салоҳиятига оид маълумотлар тақдим этилди.

Унга кўра, шу икки йилда Тошкентда 417 та лойиҳа амалга оширилиши, бунинг натижасида 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Жумладан, Юнусобод туманида 2019 йилда 38 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг иқтисодий имкониятлари кенглиги, пойтахт барча соҳаларда намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

Жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажмини янада ошириш, янги корхоналар ташкил этиш ва солиқ тушумини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан