Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда валютани комиссиясиз конвертация қиладиган банкоматлар пайдо бўлди
26.10.2018 14:53,  
12

Умумреспублика ягона процессинг маркази (УЯПМ) томонидан CINEO C4560 моделидаги янги банкоматларга UzСard карталари эгаларига хизмат кўрсатиш дастурий таъминот ўрнатилган, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Компания маълумотларига кўра, кўп функционалли CINEO C4560 банкоматлари жаҳоннинг етакчи Diebold Nixdorf концерни томонидан етказиб берилмоқда.

Бугунги кунда бундай моделдаги банкоматларнинг Ўзбекистоннинг бир неча банклари харид қилишган.

Қайд қилинишича, CINEO C4560 банкоматининг асосий афзалликларидан бири пул маблағларини конвертация қилишдан иборат, яъни энди хорижий валютани сўмга тўғридан тўғри банкомат орқали конвертация қилиш мумкин.

Валюта курси муайян банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилади, бу ҳолда карта эгасидан комиссия тўлови олинмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан