Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев боғча болаларига совғалар берди
26.10.2018 18:38,  
55

​Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Юнусобод тумани Боғишамол маҳалласида жойлашган 74-мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бу мактабгача таълим муассасаси жорий йилда реконструкция қилиниб, замонавий таъмирланди. Машғулот хоналари болалар тарбияси учун зарур, бежирим ва қизиқарли инвентарлар билан жиҳозланди. Ошхона ва  спорт зали янгидан қурилди. 

Бугунги кунда муассасада 375 та бола таълим-тарбия олмоқда. Президент боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди.

“Биз учун биринчи ўринда болаларимизнинг маънавияти, билими, соғлиги. Шунинг учун давлат томонидан мактабгача таълимга катта эътибор бериляпти ва бу ҳали бошланиши. Сизларнинг вазифангиз болаларнинг кўзидаги нурни илғаб олиш, уларга яхши тарбия бериш”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларининг ҳолати ва уларни ривожлантиришга оид лойиҳалар намойиш этилди.

Давлат раҳбари бу борадаги таклифларни маъқуллаб, хусусий шерикчилик асосида янги боғчалар қуриш, болаларни қамраб олишни кенгайтириш ва келгусида юз фоизга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Шу ерда Жанубий Кореянинг Пучон университети раҳбарлари билан видеоконференция орқали мулоқот қилинди.

Президент боғча тарбияланувчиларига совғалар берди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан