Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея фаоллари КХДРга ядро синовларини қораловчи варақалар тарқатмоқда
15.09.2016 12:49,  
2

Жанубий кореялик фаоллар Пхеньян сиёсатини ва сўнгги ядровий синовни қоралаб ўн минглаб варақаларни ҳаво тўлдирилган шарлар ёрдамида Шимолий Корея ҳудудига тарқатиб юбордилар, деб хабар қилмоқда  Франс Пресс нашри.

Маълум қилинишича, жанубий кореялик фаоллар Пхеньян сиёсати қораланган варақаларни гелий билан тўлдирилган ҳаво шарлари ёрдамида Сеулнинг шимолий қисмида жойлашган чегара пунктидан учириб юборишган.

Фаоллар ўз мактубларида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни у "ядро синовларини халқ фаровонлигидан ҳам устун қўяётгани учун" аёвсиз танқид қилишган, деб хабар қилади агентлик.
Сеуллик фаоллардан бири Пак Сан Хакнинг сўзларига кўра, аввалига пайшанба куни 150 мингтага яқин варақаларни тарқатиш режалаштирилган, аммо кучли эсаётган шамол туфайли уларнинг сонини икки бараварга камайтиришга тўғри келган.

"Биз бу ишларни Шимолий Кореяда оч қолаётган 20 миллион инсонга ҳақиқатни айтиш мақсадида амалга оширмоқдамиз. Айни вақтда, юз минглаб одамлар даҳшатли сув тошқинлари туфайли азият чекишаётган бир пайтда, Ким Чен Ин яна битта ядро синовини амалга ошириш билан банд", — деб ҳикоя қилган агентликка фаолларнинг бири.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан