Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Намангандаги кабобдан оммавий заҳарланишнинг сабаби маълум бўлди
27.10.2018 11:24,  
1

Наманган вилоятининг Чуст туманида 21 октябрь куни кабобдан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилган эди. Оқибатда кўплаб инсонлар шифохонага ётқизилган.

Бугун, 26 октябрь куни вилоятда шу бўйича алоҳида йиғилиш ўтказилган. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, кабобдан заҳарланиш бўйича тиббий экспертиза хулосаси ўқиб берилган. Аниқланишича, кабоб гўшти очиқ жойда қолган ва унга кемирувчилар (каламуш ва сичқонлар) чанг солган.

Шу пайтгача Наманганда гўшт масаласида турли гап-сўзлар юрганди. Кабоб воқеасидан кейин ушбу маҳсулотни сотиш ва сотиб олиш ҳам вақтинча тўхтатилганди. Бугундан гўшт савдосига яна рухсат берилди.

Кабобдан оммавий заҳарланиш оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмган. Қолганларнинг аҳволи яхшиланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан