Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аҳмад Райсуний «Саудияча ислом»ни танқид қилиб, уларнинг таназзул сабабларини изоҳлади
30.10.2018 10:33,  
67

Мана ярим асрдан кўпроқ давр мобайнида Саудия Арабистони ўзидан чиққан улкан нефт захиралари ва геодиний жойлашуви сабабли бутун дунё бўйлаб даъват, маданий, илмий ва сиёсий жиҳатдан нуфузини ошириб борди. Оқибатда "саудияча ислом" таъсири остида бўлган исломий ҳаракатлар ҳам, бутун дунёга таъсирини ўтказиб келди ва келмоқда!

"Саудияча ислом" ўзи нима?

Баъзилар уни ваҳҳобийликнинг асли, дея ҳисоблашади. Ҳақиқатда у ваҳҳобийлик. Лекин Саудия ваҳҳобийлиги ўзгартирилган ва мослаштирилгандир.

Баъзилар уни "салафийлик", дея аташади. Аслида у расво қилинган ва бузилган салафийликдир.

Баъзилар уни "ҳанбалийлик", деб номлашади. Лекин у наждий ва қотиб қолган ҳанбалийликдир.

Баъзилар уни "янги зоҳирийлар", яъни нарсаларнинг юза кўриниши ва зоҳирига қараб ҳукм чиқарувчилар, дея номлашган. Аслида бу кўриниш ҳам ўзгартирилгандир.

Баъзилар саудларни Ибн Таймийяга нисбат беришади. Аслида билимдонларнинг фикрича, улардан энг кўп зарар ва зулм кўрган кимса Ибн Таймийядир.

Баъзан уларни қаттиқлик ва экстремизмда, гоҳида эса бадавийча ва қолоқ фиқҳда ҳам айблашади.

Асл ҳақиқат шуки, "саудияча ислом"да  санаб ўтилган хусусиятларнинг ҳар биридан қисман улуш бордир. Лекин унинг таркибида ўзига хос тушунча ва диндорлик ҳам бор. У қумнинг қаҳри ва риёл намлигидан шаклланган. У Сауд оиласининг кўрсатма ва бошқаруви билан, бир-бирини қучган икки қилич соясида ўрнатилган.

Модомики "саудияча ислом" аралаш ва мураккаб, ҳамда турли манба ва усулларга тааллуқли экан, унинг нисбат ва насабини бир ёнга қўйиб, баъзи хусусият ва фарқлари ҳақида сўзлаймиз. Маълумки, бу фарқ ва хусусиятларнинг айримлари шайхлар Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва Муҳаммад ибн Сауд замонида юзага келган бўлса, бошқалари, "учинчи Саудия давлати" даврида шаклланган. Бу давр подшоҳ Абдулазиз, унинг фарзандлари ва набираларининг ҳукмронлик даври бўлиб, ҳозирги кунимизгача давом этиб келмоқда.

Мен ҳозир уларнинг ижобий томонлари, фойда ва яхшиликлари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Балки сўзим "саудияча ислом"нинг кўриниб турган ва ғолиб салбий жиҳатлари ҳақида бўлади:

1. Улардаги қўполлик ва дағаллик. Бундай хусусият фикрлашда ҳам, ҳукм чиқаришда ҳам ва сўзлашда ҳам яққол намоён бўлади. Ҳатто салафий ва ваҳҳобийлар дағаллик ва қўполликнинг рамзий тимсолига айланиб қолган. Саудияликлар ўзаро қаттиқлик ва қўполлик қилганларга нисбатан "Лаа Таҳанбалҳа", яъни "салафий-ҳанбалийлардек қўпол бўлма", деб танбеҳ беришади.

2. Мусулмонларга нисбатан кофир, адашган ва бидъатчи дея муомалада бўлиш. Ҳатто бундай айбловлардан қадим ва ҳозирги буюк уламолар ҳам омонда қолишмаган. Иш ҳатто уларни кофирга чиқаришгача боради.

3. Ҳар жабҳада зўравонлик ва қиличга суяниш. Саудия ўлдириш, азоблаш, қамаш ва ўғирлаб кетиш бўйича дунё мамлакатларининг энг олдинги сафларидадир. Албатта бу ишлар, "саудияча ислом" уламо ва шайхларининг шаръий йўл топиши, қўллови ва кўрсатмаларига биноан бўлади. Шуни айтиш лозимки, Саудия давлати ва Саудиядаги ҳаракатлар олиб борган ва ҳозиргача олиб бораётган урушларнинг аксари мусулмонлар қаршисига қаратилган.

4. Мусулмонлар орасига фитна ва курашлар уруғини сочиш. "Саудияча ислом" уламоларининг асосий одат ва тутумларидан бири, исломий фиқҳий мазҳаблар, исломий калом илми йўналишлари, Исломий тасаввуф мазҳаблари, Исломий даъватга асосланган ҳаракатларга ва мусулмон мутафаккирларга қарши ҳужум қилиб, иғво юритишдир. Чунки уларда бунинг учун барча молиявий ва логистик имкониятлар муҳайё бўлгани сабабли, фиқҳий ва ақидавий фитна, адоват ва низоларни мусулмонларнинг кўплаб масжидлари, уйлари ва оилаларига олиб кира олишади.

5. Улар уммат ва уламоларга хавориж, волий ва золимларга эса мадхалийдирлар (мадхалийлар - ҳукмрон доираларни қўлловчилар). Чунки, улар омма мусулмонларга кескин ва қўпол муносабатда бўлиб, волий ва ҳокимларга эса ўта енгил ва осон нарсаларни далолат қилишади, ҳамма ишларига шариатдаги рухсат томонини кўрсатишади. Ҳокимлар нимани амалга оширса, уларни  таъвил этиб, узрли қилиб кўрсатишга уринишади. Улар бир вақтнинг ўзида хавориж ва мадхалий, яъни, бир авомга кескин ва ҳокимларга енгил муносабатда бўла олишади.

Таназзулнинг кўриниш ва сабаблари:

"Саудияча ислом" ўтган ярим аср давомида ривожланиб, тараққий қилди. Бир неча йилдан бери эса тараддудланиш, хасталаниш ва қисқариш томон юзланмоқда. Охирги пайтларда эса, чуқур таназзул сари кетмоқда. Айтганларим қуйидагиларда кўринади:

1. Саудия оммаси, хусусан ёшларда бир томондан ёпиқ, қаттиқ ва талабчан ҳамда иккинчи томондан зулм ва фасодга асосланган "саудияча ислом"га нисбатан нафрат туйғулари кучаймоқда. Зиёлилар ва ёшлар бугунги кунда ваҳҳобийликдан бошқа асл дин ва диндорликни изламоқдалар.  Саудия ичида яшаётганлар ва уларни билганларга бу ҳолат маълум. Ҳозирги пайтда Саудияда фиқҳий, тасаввуфий ва фикрий мазҳаблар аста-секин жонланмоқда. Авваллари бундай мазҳаблар қувғин ва таъқиққа учраб келар эди.

2. Оммавий ахборот воситаларининг хабар бериши  ва  гувоҳларнинг айтишича, Саудия маданият марказлари Саудияда чоп этилган Ибн Таймийянинг китоблари ва "Дурар ассанийя фил ажвибатин наждийя" номли энциклопедик китобларини тонналаб ёқиб юборишган. Саудиялик масъуллар ўзларининг бундай маҳсулот ва тижоратларидан ўзлари ноқулай аҳволга тушиб қолишмоқда.

3. Саудия ташқи ишлар вазири охирги марта Россия24‑каналига берган интервюсида хабар беришича, Саудлар масжид имом хатибларидан бир неча мингини кескин фикрловчи бўлганликлари сабаб ишдан бўшатган. Ҳозирда ҳукумат таълим соҳасида кескин фикрлилардан қутулиш мақсадида буткул ўзгартиришлар киритишга бел боғлаган. Ушбу баёнотни ўқиган киши Саудияда бўҳрон ва хонавайронликни ҳис қила олади.

Ушбу таназзулнинг сабабларидан бири:

1. Араб баҳорига нисбатан Саудия ҳукуматининг тутган позицияси.

Мамлакат биринчи кунданоқ бу жараёнга қарши муносабатда бўлди. У Ҳусни Муборакка ақл бовар қилмас даражада ёрдам кўрсатди. Ҳокимиятда қолишига охиригача ёрдам берди.  Абу Даби ҳокими билан биргаликда Мисрдаги сайловда ғолиб бўлган президент Муҳаммад Мурсийга қарши инқилобни молиялаштирди. Ямандаги халқ қўзғолонини ҳам бостирди.

2. Саудия ҳукумати Абу Даби ҳокими билан биргаликда сунний исломий ҳаракатларга қарши адоватда бўлиши ва уларга қарши уруш эълон қилиши.

Иш шу даражага етиб бордики,  даъватий, илмий ва хайрия фаолиятида бўлган шахсият ва ҳаракатларни гоҳида ошкора ва гоҳида пинхона равишда терроризмда айблади. Ҳатто "дўст" давлатлар бўлмиш АҚШ, Англия, Қувайт, Қатар ва Туркия давлатларида фаолият юритганлар бу айбловдан бенасиб қолмади.

3. Саудия мамлакатидаги диний муассаса ва уламоларда илмий ва ахлоқий меъёрларнинг таназзулга учраши.

Уларнинг охирги ғаройиб ишларидан бири, аёл кишининг машина ҳайдаши хусусида олдин ҳаром ва кейин ҳалол, дея фатво беришларидир. Яна Макка Масжидул ҳаромининг имоми Абдурроҳман Судайс: "Саудия мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари, иккови дунёни тинчлик томон етакламоқда", деб кўнгилни қолдирувчи баёнотини берди. Шайх Судайснинг фикрига қарши Ҳинд уламоларидан аллома Салмон Надавий раддия ёзиб, уни "Судайснинг қабиҳ мақтовига сариҳ муносабат", дея номлади.

4. Репрессия, зулм ва зўравонликнинг зўрайиши.

Бу нафақат ўзгача ёки мустақил фикловчиларга нисбатан, балки, ёппасига ва тушунарсиз ҳолатда амалга оширилмоқда. Давлатга хайрихоҳ, қўллаб-қувватловчи ва мухлис аркони давлатнинг кўпчилиги қамоққа олинди ё ўғирлаб кетилди.

Жамол Хошиқчининг айтишича, бундай босқинчиликдан Саудияда бирор киши омонда эмас. У ўзи узоқ вақтлардан бери Сауд оиласи ва сиёсатининг кўзга кўринган тарафдори бўлишига қарамасдан, ҳозирда қочқинликда умр кечирмоқда. Унинг қочқин бўлишига сабаб, қамоққа олишларнинг на сабаби ва на маълум мантиғи борлигидир.

Доктор Аҳмад Райсуний,
Бутунжаҳон уламолар иттифоқининг раис ўринбосари,
Марокаш,

azon.uzдан  олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан