Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2020 йилгача гўшт, картошка, шакар ва гуруч бож тўловларисиз олиб кириладиган бўлди
31.10.2018 21:56,  
56

Президентнинг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ўзбекистонга олиб кирилиши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январга қадар қуйидагиларни мамлакатга божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин:

Тирик йирик қорамол, қўй-эчкилар;

Қорамол, қўй ва эчки гўшти;

Картошка, соя ловияси;

Кунгабоқар, кунжут уруғи;

Шакар, гуруч.

Шунингдек, цемент, асбест, қурилиш ойнаси, ёғоч ва кўмир маҳсулотлари импорти бўйича ҳам 2020 йил 1 январга қадар божхона имтиёзлари тақдим этилди.

Божхона имтиёзлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг эҳтиёжлари учун асосий қурилиш материаллар, жумладан, цемент клинкери ва асбестни импорт қилганда ҳам қўлланилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан