Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Жаҳон банки томонидан эълон қилинган рейтингда 2 поғона пастлади
1.11.2018 10:27,  
2

Жаҳон банки томонидан 31 октябрь куни эълон қилинган Doing Business рейтингида Ўзбекистон 76-ўринни эгаллади, деб ёзади Spot.

Ўтган йили эса мамлакат ушбу рейтингнинг 74-поғонасида қайд этилган эди.

Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистонда бизнес юритиш қулайлиги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 1,08 фоизга ошиб, 67,4 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон «Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш» бўйича 12, «Электр таъминот тизимига уланиш» бўйича – 35, «Шартномалар ижросини таъминлаш» бўйича – 41, «Кредит олиш» бўйича – 60, «Миноритар инвесторлар ҳимояси» бўйича – 64, «Солиққа тортиш» бўйича – 64, «Мулкни рўйхатдан ўтказиш» бўйича – 71, «Қурилишга рухсат олиш» бўйича – 134 ва «Халқаро савдо» бўйича 165-ўринни эгаллади.

Doing Business рейтингида Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон – 28-ўринда, Қирғизистон – 70-ўринда ва Тожикистон 126-ўринларда жойлашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан