Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон, Россия ва Эрон биргаликда халқаро транспорт канали очмоқчи
1.11.2018 10:37,  
14

Ҳиндистон, Россия ва Эрон “Шимол – жануб” халқаро транспорт канали очилишини муҳокама қилиш мақсадида ноябрь ойида учрашув ўтказади, деб хабар қилмоқда Эроннинг Press TV телеканали.

Узунлиги 7,2 минг километр бўлган янги йўналиш Суэц канали орқали ўтган транспорт коридорининг арзонроқ ва қисқароқ муқобили бўлади.

Янги лойиҳада темир йўл транспорти ва сув транспортидан фойдаланилади. Товарлар Ҳиндистондан Эроннинг Форс кўрфазида жойлашган Бандар-Аббос шаҳри портларига йўналтирилади. Ундан Каспий денгизида жойлашган Бендар-Энзели шаҳрига, у ердан денгиз орқали Астрахан шаҳрига, кейин эса темирйўл орқали Европага етказилади.

Ушбу транспорт коридори юклар ташиш вақти ва қийматини Суэц канали орқали ўтган йўналишга қараганда 30-40 %га камайтиради. Масалан, Ҳиндистондан юборилган товарлар Москвага 20 кун олдин етиб келади. Янги транспорт коридори бўйича жўнатилаётган юклар ҳажми йилига 20-30 миллион тоннани ташкил қилади.

Бироз олдин Ҳиндистон Савдо ва саноат вазири Суреш Прабху унинг мамлакати ушбу транспорт коридоридан имкон қадар тезроқ фойдаланишни бошлашни исташини хабар қилган эди.

Эсалтиб ўтамиз, янги “Шимол – Жануб” йўналиши бўйича юкларнинг синов партияси 2014 йилда жўнатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан