Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев сув тежашда Исроилдан ўрнак олишга чақирди
1.11.2018 17:24,  
4

Кеча 31 октябрь куни бўлиб ўтган қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантиришга қаратилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев сув тежашда Исроилдан ўрнак олишга чақирди.

“Сувни тежовчи технологияни қўллаш ҳисобига 50-60 фоиз сувни иқтисод қилиш мумкин. Биргина кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиш сувни 10-15 фоизга, томчилатиб суғориш эса 35-65 фоизга тежаш имконини беради. Лекин, томчилатиб суғориш тизими жуда кам майдонларда жорий этилган холос”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан келиб чиқиб, 2019-2021 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермерлар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, президент экспортбоп мева-сабзавот етиштириш масаласида ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ўз фаолиятида йўл қўйган камчиликдарда ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ҳудудлар раҳбарлари билан тизимли иш олиб бормагани оқибатида, экспорт прогнозинининг тўлиқ таъминлай олмаслик хавфи мавжудлиги қайд этилди. 

Учинчи навбатда, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон иқлимининг ютуқли жиҳатларидан кераклича фойдаланилмайтганини қайд этди. Хусусан, Ўзбекистоннинг иқлим шароити эртапишар маҳсулотлар етиштириш имконини беради. Баҳор ойларида хорижий мамлакатларда уларга талаб ортади. Лекин бу имкониятдан унумли фойдаланилмаяпти, - деди президент.

Россия, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Япония ва бошқа давлатлар бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди.

"Яна бир бор айтаман, экспорт давлатимиз сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналишларидан биридир. Шунинг учун ҳар бир вазирлик ва идора экспортни ривожлантириши керак", – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. 

Шунингдек, мажлисда ерни ҳақиқий эгасига бериш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уруғчиликни ривожлантириш, минерал ўғитлар етказиб бериш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги техника паркини янгилаш, маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда долзарб вазифалар белгилаб берилди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан