Ўзбекистон "интернети эркин бўлмаган" мамлакатлар қаторига кирди

02.11.2018 | Технологиялар | 2605

Freedom House ноҳукумат ташкилоти анъанавий «Интернетдаги эркинлик» тадқиқоти натижаларини эълон қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».

«Интернетдаги эркинлик» рейтинги дунёнинг 65 мамлакатида экспертлар ўртасида сўров ўтказиш асосида тузилади. Ушбу мамлакатларда барча интернет фойдаланувчиларининг 87 фоизи яшайди.

Анкета 21 та асосий ва 100 га яқин қўшимча саволларни ўз ичига олади, улар интернетга кириш билан боғлиқ муаммолар, контентнинг чекланиши, фойдаланувчилар ҳуқуқларининг бузилиши каби учта мезонга тааллуқли.

Ҳар бир савол бўйича муайян баллар берилади, ушбу баллар қанчалик паст бўлса, интернет шунчалик эркинроқ демакдир (0—30 балл — эркин интернет, 31—60 балл — қисман эркин, 61—100 балл — эркин эмас).

Ўзбекистон рейтингда 75 балл тўплади. Бу «Евросиё» гуруҳидаги энг паст кўрсаткичдир. Аммо экспертлар мамлакатда глобал тармоқ ривожланишида кичик прогрессни қайд этди. Россия 67 балл билан Ўзбекистонга яқин поғонада жойлашди.

alt