Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижий ҳамкорлар билан инвестиция шартномалари бўйича ижро интизоми кучайтирилади
2.11.2018 19:15,  
23

Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди. Бу президентнинг 2018 йил 30 октябрдаги фармони билан тасдиқланди, дейилади Norma.uz хабарида.

Янги тартибга мувофиқ:

Ташқи ишлар вазирлиги олий даражадаги ташрифлар муддатлари аниқланишига қараб бир кун муддатда бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасини ёзма равишда хабардор қилади;

Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилади;

Ҳисоб палатаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида ижро қилиниши устидан назорат ўрнатади;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳалари ташриф бошланишидан бир ой аввал Ҳисоб палатаси билан бирга батафсил кўриб чиқилганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан Президент Администрациясига киритилади. Бунда ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ҳисоб палатасига киритилаётганда параллел равишда кўриб чиқиш учун Президент Администрациясининг тегишли тузилмаларига ҳам киритилади.

Ҳисоб палатаси ҳар ойда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисида Президент Администрациясига ахборот киритади.

Ҳужжатлар ижросининг бориши ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишининг ҳар ойда кўриб чиқилиши Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура томонидан таъминланади. Назорат якунлари бўйича ахборот Президент Администрациясига киритилади. Шартномаларнинг ҳисоби ва ижро этилиши устидан мониторинг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми ягона назорат тизимига интеграция қилинадиган олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар маълумотлар базаси ёрдамида юритилади.

Республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи ташкил этилди

Янгидан ташкил этилаётган Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи ушбу келишувларни амалга ошириш учун тузилган тугатилаётган идоралараро ҳайъат органларини (комиссиялар, гуруҳлар) ўрнини босади. Қуйидагилар унинг вазифалари этиб белгиланди:

олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштириш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини якуний натижаларга эришган ҳолда таъминлаш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;

юклатилган қўшимча функцияларни тезкорлик билан бажаришда Ҳисоб палатасига кўмаклашиш (пастга қаранг).

Ҳисоб палатасида янги функциялар

Қўйилган вазифаларни тўлақонли амалга ошириш учун Ҳисоб палатасида раис ўринбосари лавозими қўшимча жорий этилди ва иккита янги бўлим ташкил этилди, улар палатага юклатилган янги функцияларни ўз зиммаларига оладилар, айнан:

олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни, уларнинг асослилигини ва ижро этиш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда тайёрлашда вазирлик ва идораларга кўмаклашиш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини шакллантириш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаб, тизимли таҳлил қилган ҳолда, якуний натижаларга эришиш учун уларни ҳал этишда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда зарур ёрдам кўрсатиш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар, стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши устидан мониторинг ва доимий назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижалари бўйича Президент Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш;

вазирлик ва идораларнинг олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция

лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги ахборотларининг асосланганлигини бирламчи маълумотлар асосида ўрганиш;

чет эллик ҳамкорлар ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан «телекўприк» ташкил этиш орқали олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини мунтазам муҳокама қилиш, уларнинг асослантирилган ҳисоб-китобларга эга, аниқ, ташаббускор инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш борасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан