ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 4 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ижарада яшовчи 4 нафар қиз уйнинг ошхонасидаги газ плитасини ёқиб ухлаб қолишган.
Натижада улар ис газидан заҳарланган. 2 нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган, 2 нафари эса касалхонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган ҳафта 48 соат ичида камида етти киши ис газидан вафот этди.