Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мудофаа вазирига янги ўринбосар тайинланди
6.11.2018 11:41,  
12

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги Фармони билан Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Шухрат Ғайратджанович Халмухамедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президент Фармони билан полковник Шухрат Халмухамедов ўрнига Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари полковник Ойбек Ортикович Исмоилов Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан