Айиқчанинг тиришқоқлиги ҳаммани ҳайратга солди (видео)

06.11.2018 | Блог | 3029

Россиянинг Магадан вилоятида дрон ёрдамида тасвирга олинган видео интернетда ҳаммани ҳайратга солди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари айиқча тоғли чўққига онаси ортида ўрмалаб чиқиши қизғин муҳокама қилинмоқда.  

Кадрларда она айиқ боласи билан тоққа қандай чиқиши кўрсатилган.

Она айиқ ҳеч қандай муаммосиз тоғ чўққисига чиқади, бироқ унинг боласи бир неча марта тоғнинг этагига тушиб кетади.

Она айиқ эса хавотир олиб жарлик четида юради.

Охир оқибат бу воқеа ижобий якун топади – айиқча иродасини бир жойга тўплаб, тоғ чўққисига чиқишга муваффақ бўлади.      

Интернет фойдаланувчилари айиқлар дрон товушидан қўрқиб кетишган деган фикрларни ёзишган.