Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада содир бўлган ёнғинда бир киши қурбон бўлди
6.11.2018 20:42,  
2464

Фарғона вилоятидаги хонадонлардан бирида содир бўлган ёнғиндан сўнг уй эгасининг жасади топилди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

“2018 йил 5 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшаган А.Д.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида уйнинг 2 кв.м. майдонда пол қисми ҳамда уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилган Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматида.

Айни дамда Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фуқаро ўлими юзасидан текширувлар олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан