Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ўз сунъий йўлдошини Space X ёрдамида учирмоқчи
7.11.2018 12:37,  
7

Қозоғистон ўзининг биринчи илмий-технологик сунъий йўлдошини Американинг Space X компаниясига тегишли Falcon-9 ракета ташувчиси ёрдамида орбитага олиб чиқади. Бу ҳақида Қозоғистон Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизмати маълумотига асосланиб Интерфакс хабар тарқатди.

Сунъий йўлдош Ер атрофи орбитасига 20 ноябрь куни жўнатилади. Идорадан маълум қилинишича, Falcon-9 нинг учирилиши Россиянинг “Союз” ва “Протон” ракеталарига нисбатан арзонга тушади. Шулар билан бир қаторда вазирлик томонидан “Бойқўнғир”даги стартлардан воз кечилмаслиги ҳам айтиб ўтилди.

11 октябрь куни “Союз-ФГ” ракетаси ҳалокатга учраган эди. Халқаро космик станцияга етказиб қўйилиши керак бўлган космонавт Алексей Овчинин ва астронавт Ник Хейг эса ушбу фожеадан қутулиб қолганди. Уларга ҳеч қандай жароҳат олмаган. Ҳалокатдан сўнг суғурта компаниялари “Союз-ФГ” ва “Союз 2.16” ракеталарини суғурталаш бўйича танловларда қатнашмай қўйишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан