Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия яқин келажакда Европа Иттифоқига киролмаслиги айтилди
7.11.2018 12:50,  
14

Европа Иттифоқи кенгайиш ва яхши қўшничилик масалалари бўйича Европа комиссари Йоханнес Хан Туркиянинг яқин келажакда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш эҳтимоли йўқлигини билдирди.

Германиянинг Die Welt нашрига интервью берган мулозим ҳозир “Туркиянинг ЕИга кириши бўйича музокараларни тўхтатиш” ҳамда имконияти бўлган соҳаларда стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишга эътибор қаратиш ҳалолроқ бўларди, дея таъкидлади. Хан айни дамда евроинтеграция масаласида турк расмийлари билан алоқалар қарийб музлатилганлигини эътироф этди.

Туркиянинг Европа Иттифоқига киришига оид музокаралар 2005 йилдан бери олиб борилади. Die Welt нашрига берган интервьюсида Йоханнес Хан ўшандан бери мамлакат автократия сари силжиётгани, шу сабабли Европа Иттифоқининг айрим мамлакатлари, жумладан, Франция ва Австрия Туркиянинг Европа Иттифоқига қабул қилинишга қатъиян қарши чиқаётганини айтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан